Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор гуруҳлари “Навоий” чегара божхона постида мобил телефонларни ноқонуний олиб кириш ҳолатини аниқлади.
Тадбир давомида қўшни давлатдан пиёда кириб келган тўрт нафар фуқаро божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик вақтида уларнинг бел қисми ва қўл юклари орасида жами 180 дона “iPhone” русумли уяли алоқа воситалари яширингани маълум бўлди.
Ашёвий далил сифатида олинган қурилмаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 миллиард 80 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.