Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси А.Х., фуқаро С.ни “Мусиқа таълими” йўналиши бўйича ўтказиладиган кириш амалий имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига яқин қариндоши Т. орқали 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётганда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.