Таъкидлаш жоизки, 250 қатновга мўлжалланган мазкур муассаса учун жорий йилнинг бошида бинокорлик ишлари бошланган эди. Айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиш арафасига келди. Мазкур бино жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шаҳар ҳокими қурувчилар билан мулоқот қилар экан, сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Зеро, эртага бу даргоҳ халқ саломатлигини мустаҳкамловчи, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи  мажмуага айланади.