Мазкур корхона маҳаллий хом ашёдан замонавий ва композит қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Корхона фаолиятини бошлаши муносабати билан 50 та янги иш ўрни яратилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 милллион АҚШ доллари бўлиб, унинг 1,2 миллион АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этади. 0,3 миллион АҚШ доллари эса корхонанинг ўз маблағлари ҳисобланади.
Лойиҳанинг умумий йиллик қуввати 500 минг метр квадрат композит тош плиталари (агломерат), 13 минг тонна қуруқ қурилиш қоришмалари, 1000 метр квадрат қайта ишланган сунъий ва табиий тош маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Хорижий инвестор - CENTURY CREDIT ENTERPRESES LTD (Канада) ҳисобланади.


Корхонанинг очилиш маросимида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Лойиҳа ташаббускори томонидан корхонага хориждан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.


Эндиликда мазкур корхонаси томонидан бунёдкорлик учун муҳим бўлган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.



Жорий йил якунига қадар корхонанинг иккинчи босқичи ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.