Қарийб 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур шифохонанинг қуриб фойдаланишга топширилгани халқимиз саломатлиги, эртанги кунимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиши шубҳасиздир!

Янги шифохонада нафақат тиббиёт ходимларига, балки вилоятимиз аҳолисига янада қулай, замонавий ва жаҳон андазаларига мос тиббий хизмат кўрсатиш учун тўлиқ шарт-шароит яратилган.