9 февраль куни намойиши кутилаётган “Алишер Навоий” бадиий фильми Агентлик ташаббуси билан Россия давлат кинофондидан юртимизга рақамлаштирилган ҳолда қайтарилган ноёб фильмлардан бири бўлиб, таниқли режиссёр Комил Ёрматов томонидан суратга олинган.  Spectre студияси томонидан суратга олинган “Алишер Навоий” ҳужжатли фильми ҳамда Навоийнинг “Хамса” асари асосида "Astir animation studio" МЧЖ томонидан яратилган “Хасис баққол” анимацион фильмлари намойиш этилади. 

“Хасис баққол” мультфильми илк бор премьера қилинади. Алишер Навоий ижодини яхши билган болалар учун Навоийхонлик кечаси ташкил этилади. 

Бундан ташқари, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан Киночилар уйида "Йўлбарснинг туғилиши" фильмининг премьераси ўтказилади.

 Кинематография агентлиги Ахборот хизмати