Унинг “Машраб”, “Гумбаздаги нур”, “Авлиёнинг башорати” достонлари, “Боқий дунё” шеърий романи, “Сарбадорлар” дилогияси, Амир Темурга бағишланган тўрт томлик “Улуғ салтанат” эпопеяси ўқувчилар томонидан севиб ўқиб келинмоқда.
Яқинда адиб изланишлар олиб бориб, буюк сиймолар – Алишер Навоий ва Султон Ҳусайн Бойқаронинг чинакам дўстлигини тараннум этган, тарихий адолатни тиклашга қаратилган янгича талқиндаги драматик асарини яратди. Мазкур асар “Адабиёт” нашриётида чоп этилди.
Шунингдек, драма “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинди, жамоатчилик томонидан яхши кутиб олинди, вақтли матбуотда унга бағишланган таҳлилий мақолалар босилиб чиқди. Ушбу асар Фарғона вилоят мусиқали драма театри ҳамда Қозоғистон Респуликасидаги ўзбек драма театри саҳнасида ижро этиб келинмоқда.