Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, Жарқўрғон тумани ирригация бўлими ходими Х.А. фуқаро У.га туман ҳокимлиги захирасидаги 15 сотих ер майдонини 60 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Шўрчи тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Э. “Б.В.” хусусий корхонаси раҳбари Б.га ўзини туман ҳокимлиги ходими сифатида таништириб, унга аукцион савдоларисиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун саноат зонасидан 5 сотих ер майдонини 1 200 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.