Мактабга ташриф давомида вилоят ҳокими ўқувчи-ёшларга китоблар жамланмасини туҳфа қилди.
Мактабнинг педагоглар жамоаси билан суҳбатда эса, мактаб- оила - маҳалла учлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозимлиги, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарурлиги таъкидланди.