Тўлқин Атамуродов 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда “Sun Yat-Sen” университетини  (Хитой) тамомлаган.

Тўлқин Атамуродов мазкур лавозимга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Мирзаев Саъдулла Мирзаевич Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Саъдулла Мирзаевич шу давргача Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистри. Иш фаолиятини Нурота туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби  ўқитувчиси сифатида бошлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи, молиячи