Тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро Р.дан 548 грамм соф қўйма олтинни 328,5 миллион сўмга, фуқаро Б. дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 миллиард сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган.

Тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.