Бугун мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек,  Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарор ижросини вилоятда намунали ташкил этганлиги учун бир гуруҳ туман, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмалари раҳбарлари Навоий вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат Кеншгаши раиси Қ.Турсуновнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Тақдирлаш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари М.Қуронов, вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимовлар иштирок этиб, совғаларни ўз эгаларига топширди. 

Тадбир сўнггида Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Б.Савуров ўзи қаторида тақдирланган туман, шаҳар бўлинмалари раҳбарлари номидан бугунги эътибор ва эътироф учун  вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаш раиси Қ.Турсуновга самимий миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида ушбу билдирилган ишончни оқлашда янада ҳамжиҳатликда садоқат билан фаол иш олиб боришини айтиб ўтди.