Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида ишчи гуруҳлар тузилган.
Вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Хатирчи туманининг “Найман” ва “Галабек” маҳаллаларига бориб, дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастур доирасида жорий йилда тумандаги 56 та маҳаллаларга 111 млрд. 682 млн. сўм пул маблағи ажратилган.
Ҳозирги кунга қадар 68 млрд. 462 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.
Вилоят прокурори томонидан қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли, белгиланган муддатларда якунлаш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.