Анжумандан кўзланган асосий мақсад Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6165-сонли фармони доирасида ички туризмни рағбатлантирувчи вазифалар юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашдан иборат. 

Тадбирда қатнашчиларга янги фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда назарда тутилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Маъсуллар томонидан 2019-2020 йиллар вилоятда туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилган самарали ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар борасида ҳисобот тақдим этилди. Шундан сўнг ОАВ вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан савол ва таклифлар берилди, тадбир қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

Тадбир доирасида 27 сентябрда Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси ҳамда юртимизнинг қатор хусусий ОАВлари маҳаллий мухбирлари ҳамкорлигида Навоий вилоятининг туризм салоҳиятига бағишланган “Tourism in my opinion” номли ижтимоий видеороликлар танловига старт берилгани ҳақида эълон қилинди.