Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади. 

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.