Дастлабки натижаларга кўра бугунги кунда 30 та умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўлиқ (100%) олий таълим муассасаларига қабул қилинган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Шунингдек, хабар орқали битирувчилари тўлиқ ОТМларга қабул қилинган мактаблар рўйхати туманлар кесимида келтирилади:

- Навоий шаҳрида 1 та Навоий - Қоракўл мактаб-интернати;

- Нурота туманида 8 та 16-, 17-, 28-, 37-, 39-, 44-, 47-, ва 52-мактаблар;

- Хатирчи туманида 5 та 29-, 47-, 62-, 82- ва 88-мактаблар;

- Учқудуқ туманида 5 та 2-, 6-, 8-, 11-ва 14-мактаблар;

- Томди туманида 3 та 1-, 4- ва 17-мактаблар;

- Кармана туманида 2 та 24- ва 29-мактаблар;

- Қизилтепа туманида 2 та 16- ва 40-мактаблар;

- Ғозғон шаҳрида 1 та 3-мактаб;

- Зарафшон шаҳрида 1 та 5-мактаб;

- Навбаҳор туманида 1 та 23-мактаб;

- Конимех туманида 1 та 21-мактаб.