Мазкур мурожаатда таниши – 1981 йил Нурота туманида туғилган, айни пайтда тумандаги “Қизилча” ҚФЙ, “Қўшқудуқ” қишлоғида яшовчи Ў.Ю. билан оғзаки келишув тузиб, умумий нархи 54 миллион 800 минг сўмлик 137 бош майда шохли молларини топширганини айтган.

Бироқ, орадан 3 йил вақт ўтиб, Ў.Ю. ўзлаштириш йўли билан молларни ўз ҳисобига талон-торож қилганини, на пулни, на молларни қайтараётганини маълум қилган. Нурота тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Таассуфки, баъзи фуқаролардаги ҳуқуқий маданиятнинг саёзлиги, уларнинг фирибгарлар тузоғига тушишига сабаб бўлмоқда. Зеро, қонунни билмаслик, инсон ҳуқуқлари поймол этилишининг бош омилидир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати