Тадбир вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Семинар 5 кун давом этиб, машғулотларда Чет тиллар факультетининг 200 нафар талабаси фаол иштирок этди. Тадбир доирасида  туризмнинг асосий турлари, вилоятдаги туризм объектлари тўғрисида ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, семинар давомида соҳа ривожига доир энг яхши амалиётлар мавзусида «Мунозара» баҳслари, «Заковат» ўйинлари ташкил этилиб, чет тилларини яхши ўзлаштирган ҳамда Навоий вилоятининг туризм салоҳиятига доир билимларни маҳорат билан ўзлаштирган ёшлар спикерлар томонидан саралаб олинди. 

Семинар якунида туризмда мавжуд муаоммолар ҳамда соҳа истиқболи борасида сўз юритилиб, талабаларнинг таклиф ва ғоялари тингланди.  Ўқув машғулотларини муваффаққиятли якунлаган 50 нафар талабага Бошқарма томонидан ҳамкорликдаги сертификатлар ва Самарқанд шаҳрига бепул саёҳат қилиш учун махсус йўлланмалар топширилди.