Навоий вилоятида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириб, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Китобхонлик фестивали» бўлиб ўтди.
Ушбу фестивалда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Навоий вилоят болалар кутубхонаси масъуллари ҳамда китобсевар ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этди. Ҳудудлар ва вилоят босқичида фествалга жами 20 000 нафарга яқин ўқувчилар қамраб олиниб, 30 нафар ғолиб ўқувчилар тақдирландилар.
Фестивал доирасида «Энг китобхон мактаб», «Энг фаол китобхон ўқувчи», «Ижодкор болалар», «Энг китобхон оила» ва «Энг фаол кутубхоначи» йўналишларида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.