Мусобақадан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этишдир.
Ушбу мусобақалар спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича уч босқичда ўтказилади.
Мусобақа натижалари қўйдагича.
Волейбол: Зарафшон шаҳар жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги стол тенниси беллашувларида 1-ўрин Навбаҳор тумани депутати Ибрагимов Илҳомга насиб Этди.
Аёллар ўртасида стол тенниси беллашувларида вилоят Кенгаши депутати Ҳамраева Маҳфуза ғолиб бўлди, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.