Ота-оналар чақалоқларга Шукрона, Шодиёна, Имона деб ном бердилар. Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар  2 кило 520 грам, 2 кило 480 грам, 2 кило 460 грам вазнда дунёга келишган.

Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Азиза Файзиева чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани сайёр тарибда топширди. Жорий йилнинг 5 май кунига қадар Навоий шаҳрида 1253 нафар бола дунёга келган.