Навоий вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан бир қаторда ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтаётган «Ватанни мардлар қўриқлар» шиори остидаги спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбирлар айнан мана шу мақсадларга қаратилган.

Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳарбий қисмлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг югуриш, эстафета, тош кўтариш, арм-рестлинг каби турлари бўйича мусобақа ташкил этилди, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

– Айни пайтда ўтказилаётган спорт мусобақаси ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бўлиб, унда шаҳар-туманлардан бир қатор спортсевар ёшлар иштирок этяпти. Бундан кўзланган мақсад ҳар жабҳада фаол бўлган ёшларни юзага чиқариш, уларга жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишда кўмаклашишдан иборатдир, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, сенатор Жамшид Ходжаев.