Эътиборлиси, мазкур меҳмонхона 6 ойда қурилишдаги янги технология — енгил конструкция усулида бунёд этилди.
Бу турдаги қурилиш республикамизда илк бор қўлланилди. Киритилган янгилик шундаки, қурилиш 6 ой мобайнида метал конструксия асосида қурилган.
"Меҳмонхона туризм соҳасига оид 32 та инвистициявий лойиҳалардан бири ҳисобланади. Уларнинг жами қиймати 142 миллиард сўмни ташкил этади. Мазкур лойиҳалардан бири “Навоий-Файз” меҳмонхонасининг ишга туширилиши бўлди", — дейди Навоий вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси бош ўринбосари Дилшод Хўжаев.
"Меҳмонхонамиз жами 60 ўринли 40 та хона хизмат кўрсатишга тайёр. Нафақат туризмни ривожлантириш учун, балки ёш кадрларимизни иш билан таъминлашни ҳам мақсад қилганмиз. Қурилиш бошлангандан буён 100 дан ошиқ иш ўрни яратилди ва бу сон яна ортади. Келгуси йилда шу услубдаги меҳмонхона сонини яна биттага кўпайтирш режамизда бор", — дейди тадбиркор Азамат Ҳожиев.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳларни қабул қилишга мўлжалланган ушбу меҳмонхона фаолиятини бошлаши муносабати билан 15 та янги иш ўрни яратилган.
Маълумот ўрнида, айни пайтда Навоий вилоятида туризм соҳасида 32 та умумий қиймати 142 млрд сўмлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.