Ушбу мусобақа юнон-рум кураши бўйича навоийлик биринчи спорт устаси, Навоий вилояти юнон-рум кураши мактаби асосчиси Ибодулла Раҳмонов хотирасига бағишлаб ташкил этиляпти. 

Илк бор ўтказилаётган турнирда 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўзаро беллашади. Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда Марказий Осиё давлатларидан келган 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқади.