«Ўзавтотранссервис» МЧЖ томонидан вилоятга олиб келинган автобуслар энди Навоий шаҳридан Республиканинг водий вилоятларидан бошқа барча ҳудудларига махсус йўналишларини ташкил этади.

Энг муҳими мазкур автобуслардаги замонавийлик, қулайлик ҳамда вақт тежамкорлигидан ташқари, йўл киранинг 50 фоизга арзон эканлигидир.

Жумладан, салкам 120 километр масофадаги Навоий – Бухоро йўналиши 15 000 сўм ёки Навоийдан 270 километр олисдаги Қарши шаҳригача йўл ҳақи 30 000 минг сўм эканлиги бугунги пандемия шароитда юртдошларимиз учун яратилган яна бир қулай шароитдир, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.