Олимпиада икки босқичда ташкил этилиб, саралаш босқичи жорий йилнинг 9 апрель санасида онлайн тарзда ўтказилган эди. Саралаш босқичидан 255 нафар энг салоҳиятли ёшлар финал босқичига йўлланмани қўлга киритишганди. Куни кеча пойтахтимизда ушбу олимпиаданинг финал босқичи ўтказилди.

"Буюк алломалар изидан" номли олимпиаданинг физика фанидан финал босқичида Навоий вилояти Нурота туманидан келган Маъмур Хушвақтов мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Республикамизнинг Бухоро, Наманган, Хоразм ва Самарқанд каби вилоятларидан келган 10 нафар иштирокчи ҳам кумуш ва бронза медали соҳиби бўлди. Уларга ҳам 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва "Янги Ўзбекистон" университетида таҳсил олишлари учун 38 миллион сўмлик грант тақдим этилди.

Олимпиада барча учун унутилмас тарзда, кўтаринки руҳда ўтказилди.