Буюк шоирнинг илк девони «Бадойиъ ул-бидоя» ҳисобланади. Бу тўплам «Илк девон» номи билан адабиёт оламида машҳур. Мазкур қўлёзма ҳозирда Россия Миллий кутубхонасида, Санкт-Петербургда сақланади.

Навоийнинг оққўюнлилар даврида тузилган девони Мисрдан топилган. Девон хотимасидаги у 876 йили Ражаб ойининг 12-куни (1471 йил 24 декабрь) кўчирилган дейилади. 

Қўлёзманинг қандай қилиб Мисрга бориб қолганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Мазкур қўлёзма навоийшунос олим Афтондил Эркинов томонидан аниқланган ва айни пайтда ҳар тарафлама тадқиқ қилинмоқда.