Таъкидланишича, зилзила шу йилнинг 13 декабрь куни соат 10:13да кузатилган. Зилзиланинг эпимаркази Навоий вилояти, Хатирчи тумани бўлиб, Тошкентдан 306 км жанубий-ғарбда.
Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Хатирчи туманида 3-4 балл, 17 км.
Навбаҳор туманида 3 балл, 33 км.
Навоий шаҳрида 2 балл, 44 км.
Нарпай туманида 2 балл, 45 км.
Каттақўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Нурота туманида 2 балл, 49 км.
Пахтачи туманида 2 балл, 52 км.
Кармана туманида 2 балл, 55 км.
Қўшработ туманида 2 балл, 61 км.