Чўлқувар ҚФЙда 150 бола қамровига эга давлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилди.
Унга ҳозирги кунда 100 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди, муассасага 29 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Боғча биносини мукаммал таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми ҳисобидан 1 млрд. 926 млн.сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобидан 216 млн.сўмга жиҳозлаш ишлари (болалар кроватчалари, стол-стул, кийим жавонлари, юмшоқ жиҳозлар) амалга оширилиб, "Наврўз" байрамига туҳфа сифатида фойдаланишга топширилди, деб ёзади Kasbi.uz телеграм канали.