21 мартда республика ҳудудининг катта қисмида Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +27...+30 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 22-23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +22...+27 даража илиқни ташкил этади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Тошкентда: 20-23 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 21 ва 23 мартда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 12-14 даража илиқ, кундуз кунлари 26-28 даража илиқ бўлади.