Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ташаббуси билан республикадаги 278 та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари ҳамда 141 та умумий овқатланиш жойидаги хизматларга 50 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Мамлакат ичида ҳудудлараро қатновчи транспорт воситалари бўйича:
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 20-22 март кунлари республиканинг барча ичики қатновларига чегирмалар эълон қилади:
– мустақил (индивидуал) йўловчилар учун - 30%;
– сайёҳлик (туристик) гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий таълим муассасалари талабалари, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
– оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун - 50%;
– нафақахўрлар учун - 50%;
– ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50%;
– 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;
– 1941-1945-йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва беғубор ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;
– Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.
– «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан томонидан 20-22 март кунлари республиканинг барча ички қатновларига чегирмалар эълон қилади: нафақахўрлар, ногиронлиги бор шахслар, шу жумладан 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50%;
– болалигидан 16 ёшгача бўлган ногиронлар ва ногиронларни кузатувчи шахслар, ўқишга кетаётган талабалар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш идораларидан моддий ёрдам белгиланган кам таъминланган оилалар, талабалар, мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ тизимидаги ўқув муассасалари тингловчиларига – 15 %;
– оилалар, коллектив гуруҳдагиларга – 15 %;
– «Афросиёб» электро поездига – 10%. 3. Туризм масканларига кириш чипталари учун (зиёратгоҳ, маданий мерос объектлари, музей ва бошқа) чегирмалар, ўтказиладиган тадбирлар, саёҳат дастурлари:
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 189 та зиёратгоҳларга кириш чипталари учун 50% гача имтиёзлар белгиланган.
Маданият вазирлиги томонидан 46 та маданий мерос объектларига (44 тасида 30% гача чегирма, 2 тасига кириш бепул), 33 та музейларга (19 тасида 30% гача чегирма, 12 тасига кириш бепул) кириш учун имтиёзлар белгиланган.
Шунингдек, саёҳатларни янада мазмунли ташкил этиш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан:
– республиканинг 14 та ҳудуди бўйича зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички туризм саёҳат дастурлари ишлаб чиқилди;
– ички туризм йўналишидаги 296 та туроператорлар ва 681 та гидлар рўйхати шакллантирилди; ҳудудларнинг ўзига хос тайёрланадиган миллий таомлар ҳақида маълумотлар ва тайёрлайдиган овқатланиш шохобчалари ва Республикадаги ҳудудлар кесимда туризм масканлари рўйхати (365 та) шакллантирилди.
Саёҳат давомида хавфсизлик ва саломатлигингизни асрашингиз ҳамда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда аҳоли гавжум ва жамоат жойларида, умумий овқатланиш объектларида (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), шунингдек, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва туризм масканларида (музейлар, зиёратгоҳлар ва савдо мажмуалари) ижтимоий масофани сақлашингиз зарурлиги тавсия этилади.