Аёллар ўртасида F41 тоифасида ўтказилган диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Наврўза Ахматова ўз уринишлари доирасида 28.83 м натижа қайд этиб, Осиё қитъаси рекордини янгилади.

Бу Наврўзага мусобақанинг бронза медалини тақдим этди.

Аёллар ўртасида диск улоқтириш дастури (F41)

  • Рауа Тлили (Тунис) — 33.81
  • Эстефани Хисела Лопес (Эквадор) — 29.81
  • Наврўза Ахматова (Ўзбекистон) — 28.83 (Осиё рекорди)

Айни дамда медалларимиз сони 9 тага етди: 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза.