Лондоннинг ICE биржасида бўлиб ўтган сўнгги савдоларда Brent маркали нефтнинг баҳоси 2,34 фоиз кўтарилиб, 97 АҚШ долларини ташкил этди. Охирги марта 2014 йилнинг сентябрида бир баррель нефть бундан қимматроққа сотилган эди.
Биржа савдоларида WTI маркали нефт баҳоси ҳам 3,41 фоиз кўтарилиб, бир баррели 93,29 долларга баҳоланди.