Учрашувда томонлар компаниялар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Таъкидлаш жоиз, «НИПИнефтегаз SOCAR» истиқболли тузилмалар, нефть ва газ конларини геологик ва геофизик тадқиқотлари билан шуғулланади ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR миллий нефть ва газ компаниясининг асосий илмий базаси ҳисобланади.
Институт конларни ўзлаштириш ва нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарини лойиҳалашда фаол иштирок этмоқда. Институтда илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва муҳандислик ишлари билан шуғулланувчи 80 дан ортиқ лаборатория ва кафедралар мавжуд.
Учрашув доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «НИПИнефтегаз SOCAR» Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, хусусан, қудуқларни бурғилаш ва комплекс таъмирлаш соҳасида озарбайжонлик ҳамкасбларнинг технологиялари ва тажрибасини қўллаш имкониятларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ф.Исмоилов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва бутун Ўзбекистон Республикасини Қашқадарё вилоятида «GTL» (Gas To Liquid) технологияси бўйича 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ягона нефть-кимё кластери марказига айланиши кутилаётган ноёб завод ишга тушгани билан табриклади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.