— Коронавирусни юқтириш ҳолати болаларда ҳам учрамоқда, аммо нега уларни эмлаш тавсия этилмаяпти?
— Болалар ўртасида ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, дунё олимлари, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилаётган вакциналар болалар ўртасида фойдаланиш мумкинлиги ҳозирча тасдиқланмаган.
Айни пайтгача тайёр бўлган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилган вакциналар билан болаларни эмлаш ҳозирча кўзда тутилмаган. Шунинг учун 1 апрелдан бошланган эмлаш тадбирларида 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тавсия этилмаяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.