Тадқиқотчилар NASAнинг InSight қўниш ускунаси томонидан тўпланган сейсмик маълумотларни таҳлил қилишди. Улар Марс мантияси ва ядроси ўртасида жойлашган эриган силикатларнинг юпқа қатламини аниқлашга муваффақ бўлишди ва ядро аввал ўйланганидан ҳам зичроқ ва кичикроқ эканлиги маълум бўлди. Ядро ҳажми 1830 эмас, балки 1650 километрни ташкил этади, бу эса ҳар куб сантиметр учун 6,5 грамм зичликдан далолат беради. Бу аввалги сейсмик ҳисоб-китоблардан 5-8 фоизга кўп.
Эритилган силикатлар магманинг конвектив ҳаракатига тўсқинлик қилувчи изоляцион қатлам ҳосил қилади. Бу эса Марснинг сиртини Қуёш шамолидан ҳимоя қиладиган фаол магнит майдонга эга бўлмаслигига сабаб бўлади.
Натижалар шуни тасдиқлайдики, Марсда бир пайтлар эриган магма океани бўлган, кейинчалик у кристалланиб, Марс мантияси тагида темир ва радиоактив элементлар билан бойитилган силикат эритмаси қатламини ҳосил қилган. Бу Қизил сайёранинг исиш ва совиш эволютсиясини кескин ўзгартириб юборган, деб хабар беради lenta.ru.