Энди 5 март куни бўлиб ўтадиган сайловлардан олдин овоз бериш учун Вакиллар палатасига (қуйи палата) тақдим этилади.

Ратификациядан сўнг, қонун уч ой ичида кучга кириши кутилмоқда.

Бу қарор тоғ йўналишларига ҳаддан ташқари босим ортгани билан изоҳланади: чўққига оммавий тарзда кўтарилиш тирбандликни келтириб чиқармоқда ва хавфсизлик масаласида хавфни оширмоқда, шунингдек, чиқиндилар тўпланиши туфайли атроф-муҳитга зарар етказмоқда.

Бундан ташқари, экстремал туризмнинг кўпайиши хавотирли, чунки тайёргарликдан ўтмаган, тажрибасиз одамлар чўққиларни тобора кўп забт этишга ҳаракат қилишмоқда, деб хабар берди The Daily Telegraph.

Янги қонунга кўра, 8849 метр баландликдаги Эверест тоғига чиқмоқчи бўлган ҳар қандай альпинистга рухсатнома фақат ариза берувчи Непалда 7000 метрдан баландроқ бўлган камида битта тоққа чиққанлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этгандан кейингина берилади.

Қонун лойиҳаси, шунингдек альпинистлар учун мажбурий суғурта, ёш ва тажриба бўйича чекловларни жорий этади, шу билан бирга Ҳималай ҳудудида ўнлаб йиллар давомида тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб ташлашга қаратилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этишни ҳам назарда тутади.

Ўтган йили, деярли ўн йил ичида биринчи марта Непал Эверестга чиқиш нархини 35 фоиздан зиёдга оширди, деб хабар берди inform.kz.