Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб директори Саидходжаева Нигора Эргашевнага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев