Анжуманда “Murad Buildings” компанияси ҳамда Туркиянинг  “Özgüven Architecture” архитектура бюроси раҳбар ва ходимлари, ҳорижлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.

– Бу лойиҳа бизга жуда катта масъулият юклади. Чунки Ўзбекистондаги энг муҳташам бинонинг қад ростлаши бизга ишониб топширилган. Биз инвесторлар, мижозлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Йўлимизда пайдо бўлган айрим муаммоларни бартараф этишда давлатимизнинг кўмагига суяняпмиз. Масалан, логистика борасида муаммоларни ҳал қилишда барчамизни қўллаб-қувватлади. Бу, фикримча, молиявий ёрдамга қараганда қадрлироқ, – деди “Murad buildings”компанияси директори, Nest one лойиҳаси ҳаммуаллифи Мурод Назаров.

Шунингдек,  у ўз сўзида аҳоли учун қулай ва сифатли уйлар тақдим этиш мақсад қилинганини таъкидлади. Бунинг учун кўп функцияли “Nest One” мажмуаси унда истиқомат қилувчи аҳоли ва ташриф буюрган меҳмонлар учун имкон қадар кўпроқ қулайлик ва ҳотиржамликни таъминлаш мақсадида, тижорат ва турар жой биноларида хавфсизлик тизимини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади.

Матбуот анжумани давомида қурилиш борасида журналист ва блогерлар, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди. Таклифлар тингланди.

Қатнашчилар анжуман сўнггида бинонинг 32-қаватига таклиф қилинди. Саёҳатчилар муҳташам Тошкент шаҳрини юқоридан, аҳоли истиқомат қилиши кутилаётган баланд нуқталарнинг биридан томоша қилди. Қуёш ботиши, кечки Тошкент барчага ёқимли ҳайрат улашди.