Бу борадаги яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнотлари ҳукумат раҳбари девони томонидан тарқатилди.

“Мен қабул қилган ва маҳкама бир овоздан маъқуллаган қарор шундай: Агар ҲАМАС шанба куни тушгача гаровга олинганларни қайтармаса, сулҳ бекор қилинади ва ҲАМАС мағлуб бўлгунга қадар ЦАХАЛ шиддатли ҳарбий амалиётларни давом эттиради”, деди Нетаньяху асосий вазирлар билан ўтказилган ҳарбий-сиёсий маҳкаманинг тўрт соатлик йиғилишидан сўнг.

Бироқ у Исроил шанба кунига қадар гаровга олинганларнинг қанчасини озод қилишни талаб қилаётганига аниқлик киритмади, деб хабар беради report.az.