Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Беньямин Нетаняху маълум қилди, деб хабар беради унинг идораси.
“Биз (Исроил) Ливаннинг барча ҳудудларида, жумладан, Байрутда “Ҳизбуллоҳ”га шафқатсизларча зарба беришда давом этамиз”, деди Нетаняху Ливан ҳудудидан ҳужумга учраган Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) базасига ташрифи чоғидаги видеомурожаатида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат мақсади Исроилни йўқ қилишга қаратилган Эроннинг “ёвузлик ўқи”га қарши қийин кураш олиб бормоқда. “Биз (Исроил) курашни давом эттирмоқдамиз, жанглар оғир кечмоқда, лекин биз улкан муваффақиятларга эришмоқдамиз”, деди бош вазир.
13 октябрь куни кечқурун Исроил армияси “Голани” бригадаси аскарлари машғулот ўтказаётган Биньямина яқинидаги базасига Ливандан “Ҳизбуллоҳ” шиа ташкилотининг қуролли тузилмалари томонидан учирилган учувчисиз қурилмаси томонидан ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди. Армия тўрт нафар аскарнинг ўлимини расман тасдиқлади – уларнинг барчаси “Голани” бригадасининг оддий аскарлари. Етти нафар аскар оғир яраланди, деб хабар беради report.az.