Чиплардан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун рухсат олиш учун кўп йиллик синовлар талаб қилинади.
“Neuralink” оёқ-қўллари фалажланган беморларга чипларни имплантация (жойлаштириш) қилишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, “Neuralink” примат наслига мансуб маймунларда синов пайти қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги юзасидан бир неча бор шикоят қилинган.
Компания ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақидаги даъволарни текширишда давом этмоқда - бундай ҳолатлар 1,5 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.