Мутахассиснинг қайд этишича, Омикрондаги бош оғриғи мигрендан фарқ қилади.

“Бунда оғриқ бошнинг муайян қисмини эмас, балки бутунлай қамраб олади”, дейди Голубинская.

Неврологнинг айтишича, бош оғриғи мазкур штаммда энг кўп учрайдиган аломатлардан бири саналади.

“Гап шундаки, вирус гематоэнцефаль тўсиқдан қисман ўтиб олади. У ерда вирус шиш юзага келишишига, бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин”.

Шифокорнинг таъкидлашича, ташхис қўйиш ва касалликни даволаш учун бемор шифокорга мурожаат қилиши лозим. Шу билан бирга, оддий қоидаларга риоя қилиш ҳам бош оғриғини қолдириши мумкин. Хусусан, шифокор бундай пайтда хотиржамлик муҳимлигини қайд этди.  

“Кўпроқ сув ичиш, анальгетиклар ва С витамини қабул қилиш зарур. Бошга совуқ бандаж тақиб олиш ҳам мумкин”, дея маслаҳат берди Голубинская, деб ёзади m24.ru.