Олимларнинг иши Biomaterials Research журналида эълон қилинди. Нанозаррачалар электр ўтказувчан гибрид биоматериал бўлиб, орқа мия шикастланган жойларда илдиз ҳужайраларининг ўсишини таъминлайди.

Лаборатория сичқонлари устида ўтказилган тажрибалар олимлар томонидан ишлаб чиқилган усул самарали эканлигини кўрсатди. Тадқиқотчилар орқа мия нейронларини яхшироқ стимуляция қилиш усулини такомиллаштириш ниятида. Кейин у клиник синовлардан ўтади, шундан сўнг мазкур усул амалда қўлланилиши мумкин.