Рейтинг пешқадамлиги:
- 1-ўрин — Магнус Карлсен (2840)
- 2-ўрин — Ҳикару Накамура (2792)
- 3-ўрин — Фабиано Cаруана (2788)
- 4-ўрин — Нодирбек Абдусатторов (2780)
- 5-ўрин — Жавоҳир Синдаров (2776)
Шу тариқа, Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор икки нафар гроссмейстер бир вақтнинг ўзида жаҳон рейтингининг кучли бешлигига кирди.
Кучли 100 таликдан жой олган бошқа ўзбекистонликлар:
- Нодирбек Ёқуббоев — 2689 очко (40-ўрин)
- Рустам Қосимжонов — 2665 очко (50-ўрин)
- Шамсиддин Воҳидов — 2637 очко (79-ўрин)
Аёллар ўртасида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Ўзбекистоннинг етакчи шахматчиси Афруза Ҳамдамова 2423 очко билан 34-ўринни эгаллаб турибди. Апрель ойида халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлган Умида Омонова эса 2357 очко билан 88-поғонага кўтарилди. Шу билан бирга, Гулруҳбегим Тоҳиржонова кучли 100 таликни тарк этди.
Жамоавий рейтингда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2622 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Аёллар жамоаси эса 2252 очко билан 17-поғонада қайд этилган.