Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, пластик жарроҳлар туғма юз-жағ нуқсонлари, лаб ва танглай ёриқлари, куйишдан кейинги чандиқлар ва деформациялар, қўл-оёқлардаги туғма ёки орттирилган нуқсонлар, шунингдек, тери ва юмшоқ тўқималардаги мураккаб ҳолатларни кўриб чиқади.
Умумий жарроҳлар эса чурра, киндик ва чов чурралари, туғма жарроҳлик нуқсонлари, қорин бўшлиғи ва юмшоқ тўқималар касалликлари ҳамда операция талаб қилиши мумкин бўлган бошқа мураккаб ҳолатларни текширади.
Кўрик давомида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи бўлган болалар саралаб олинади. Зарур даволаш ва операциялар туркиялик мутахассисларнинг кейинги ташрифлари доирасида амалга оширилади.
Тиббий кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ барча харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.
Барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.