Давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида инвестиция ва савдо соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирлар якунлангач, мамлакатимиз етакчиси Остона халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.