Бу ҳақда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган
Маълум қилинишича, мазкур сунъий йўлдош гиперспектрал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ер юзасини юқори аниқликда кузатиш имконини беради.
«Ўзкосмос» агентлигининг эслатишича, ўтган йили томонлар сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий-технологик интеграцияни кучайтириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоланган эди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилган ушбу сунъий йўлдошга «Самарқанд 2028» номи берилди. Мазкур лойиҳа қўшма ташаббуслар доирасидаги энг муҳим лойиҳалардан бири сифатида баҳоланмоқда.