Тошкент вилоятида бугун кечқурун ва 29 сентябрь кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 25–28 даража, кечалари 10–13 даража атрофида бўлади.
30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари республика ҳудудининг айрим жойларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари, ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда кечалари ҳарорат 8–13 даража, кундуз кунлари 21–24 даража, айрим жойларда 26 даражагача бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 30 сентябрь–1 октябрь кунлари айрим жойларда кучли ёмғир кузатилиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор.
Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари чўл ҳудудлари ҳамда жанубда айрим жойларда шамол тезлиги 14 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда бугун кечқурун ва 29 сентябрь кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 10–13 даража, кундуз кунлари 25–28 даража бўлади.
30 сентябрь ва 1 октябрда пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10–13 даража, кундуз кунлари 21–24 даража атрофида бўлади.
Тошкентда шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.