Бу ҳақда маҳаллий RTL телеканали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, автомашина ҳайдовчиси 56 ёшли маҳаллий аёл бўлиб, енгил жароҳат олган ва қўлга олинган. Буни атайлаб қилгани бўйича дастлабки белгилари топилмади. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
“Тўққиз киши жароҳат олди, улардан уч нафарининг аҳволи оғир. Ҳозирча буни атайлаб қилгани билан боғлиқ белгилар йўқ, бироқ полиция текширув ўтказмоқда”, дейилади Гелдерланд ҳуқуқ-тартибот идораларининг Х ижтимоий медиа платформасидаги баёнотида.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 18:45 да байрам чироқлар томошаси бошланганда содир бўлган. Томошабинлар автомагистралнинг четларида туриб, безатилган қишлоқ хўжалиги техникалари карвонининг тантанали равишда ўтишини кутишган.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, полиция воқеа жойини ўрганмоқда. Шаҳар ҳокимияти байрам тадбирлари муддатидан олдин тўхтатилишини эълон қилди, деб хабар берди report.az.